Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамаси “Криминологик фаолиятни илмий таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ташкил этилган ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланган эди.

Мазкур қарор билан:

а)  Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти тўғрисидаги низом:

Криминология институти фаолиятининг асссий йўналишлари, вазифалари ва функциялари;

Криминология институтининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

Криминология институти фаолиятини ташкил этиш, мулки ва молиявий маблағлари;

Криминология институти ходим ва хизматчиларининг илмий фаолиятини баҳолаш тартиби;

б)  Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш методикаси:

криминология соҳасида диссертация тадқиқотлари бажарилишини ташкил этиш;

криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш;

Криминология институтининг илмий таклифлари бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар томонидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

“Жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индекси” (i-indeks)HH юритиш тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

                                                                                                        ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот инсититути тўғрисидаги низом тасдиқланди