Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон QR-тўлов тизимини уйғунлаштиради
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон миллий банклари вакиллари тўлов тизимини биргаликда ривожлантириш режасини тузган. Ушбу масала муҳокамасига бағишланган тўртинчи учрашув Тожикистонда бўлиб ўтди.
Иштирокчилар миллий QR тўлов тизимини бирлаштириш бўйича Қозоғистон таклифини қўллаб-қувватладилар.
Йил охирига қадар тегишли механизм ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Бу 5 мамлакат резидентларига ўз банкларининг муайян иловаси ёрдамида чет элда харид ва хизмат учун тўлов қилиш, шунингдек бир-бири билан тезкор пул ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш имконини беради.
С.Раҳимов, ЎзА