Тоғ-кон саноати ва геология йўналиши мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишида муҳим ўрин тутади. Минерал ресурслар захирасини ўрганиш, улардан самарали фойдаланиш, замонавий қазиб олиш ва қайта ишлаш технологияларини жорий этиш соҳада халқаро ҳамкорликнинг аҳамиятини янада оширмоқда.

Шу жиҳатдан, геология ва тоғ-кон соҳасидаги ўзаро алоқаларни кенгайтириш Ўзбекистон ва Қозоғистон учун стратегик вазифалардан бири сифатида кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Исломов ҳамда Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири Эрсаин  Нагаспаев ўртасида  ўтказилган учрашувда ҳам мазкур соҳадаги истиқболдаги вазифалар таҳлил этилди.  

Мулоқот давомида томонлар икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг бугунги босқичини муҳокама қилиб, уни янада ривожлантиришнинг янги имкониятларини кўриб чиқди.

Таъкидланганидек, қўшма геологик тадқиқотларни амалга ошириш, минерал-хомашё базасини кенгайтириш, биргаликда қидирув-ишлаб чиқариш лойиҳаларини ривожлантириш ва соҳада инновацион технологияларни жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Бу жараёнда мутахассислар малакасини ошириш, илғор тажриба алмашиш ва янги таҳлил методларини қўллаш бўйича истиқболли ташаббуслар кўзда тутилмоқда.

Шунга кўра, томонлар конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини билдириб, мавжуд ҳамкорликни янада самарали қиёфада давом эттириш зарурлигини қайд этди.  

Вазирлик ахборот хизматига кўра, учрашув якунида минерал-хомашё базасини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ўзаро фаол ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Қозоғистон: минерал-хомашё базасини ривожлантиришда қўшма ташаббуслар кучайтирилмоқда