С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти» Тошкент шаҳридаги филиали ва Қозоғистоннинг Темирбек Жургенов номидаги Қозоғистон миллий санъат академияси ўртасида стратегик ҳамкорлик шартнома имзоланди.

Мазкур филиали директори Элдор Йўлдошевнинг маълум қилишича,  Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдуҳолиқовнинг Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган XVI “Евроосиё”  халқаро кинофестивалига ташрифи доирасида эришилган ушбу келишув ҳар икки томон учун манфаатлидир.  

— Мазкур ҳужжат асосида Марказий Осиёдаги ижодий олий таълим муассасалари альянсини тузиш режалаштирилмоқда. Шу орқали минтақавий ҳамкорлик ва бадиий таълим тармоғини ривожланиш кўзда тутилган. Таъкидлаш керакки, Темирбек Жургенов номидаги мазкур академия энг яхши таълим муассасаси сифатида Қозоғистон Республикаси Президентининг 2001 йил 5 июлдаги фармони асосан “миллий олийгоҳ” статусига эга. У мамлакатда биринчи бўлиб Европа ректорлар ассоциацияси CRE аъзолигига қабул қилинган, –деди Э. Йўлдошев.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон — Қозоғистон: икки санъат олийгоҳи ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди