Фарғонада Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаси чегара олди вилоятлари ҳокимлари (ваколатли вакиллари) кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари -инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ва Қирғизистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Артём Новиков икки давлат ўртасидаги серқирра ҳамкорлик тобора мустаҳкамланаётганлигини алоҳида қайд этди.

Йиғилишда чегараолди ҳудудлар ўртасида барча соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш, савдо-иқтисодий, инвестициялар жалб этиш, қўшма корхоналар ташкил этиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди. Учрашувда томонлар устав капитали 50 миллион долларга тенг бўлган қирғиз-ўзбек инвестицион жамғармасини ташкил қилишга келишиб олишди.

Қирғизистон Республикаси бош вазири ўринбосари Артём Новиков Ўзбекистон томонидан қардош мамлакатга коронавирус пандемияси шароитида кўрсатилган гуманитар кўмак учун алоҳида миннатдорлик билдирди. Шунингдек, савдо–иқтисодий ҳамкорлик жорий синовли йилда ҳам ўтган йилги даражада сақлаб қолингани, келажакда эса бу кўрсаткични 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилингани алоҳида таъкидланди.

Учрашувда Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров ҳамда Қирғизистон ҳукуматининг чегарадош вилоятларидаги ваколатли вакиллари ҳам сўз олиб, иқтисодий соҳада ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида ўз фикр–мулоҳазаларини билдиришди.

Жорий йилда биргина Фарғона вилояти ва қўшни Қирғизистон ўртасида 127 миллион АҚШ долларига тенг товар айланмасига эришилган. Бунда фарғоналиклар 100 миллион доллар ҳажмида маҳсулот экспорт қилган бўлсалар, Қирғизистондан вилоятга 27 миллион долларга тенг маҳсулот импорт қилинди. Мазкур кўрсаткичларни янада ошириш учун бугунга қадар фаолият кўрсатаётган 14 та қўшма корхона сони келгуси йилда яна бештага ортади.

Учрашув давомида савдо-сотиқни кенгайтириш, транспорт-логистика соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Қирғизистон томони кўмир, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, қурилиш хом–ашёси таклифи билан чиққан бўлса, Ўзбекистондан қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари, енгил саноат ва бошқа ўнлаб турдаги истеъмол товарлари импорти қирғизистонликлар учун муҳим эканлигини билдирди.

Шунингдек, мулоқотда маданий–гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, зиёрат туризмини ривожлантириш, туристик маршрутларни шакллантириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун “йўл харитаси”ни имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.

Делегациялар учрашуви давомида Фарғона вилоятидаги йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилган корхона ва муассасаларга ташриф уюштирилди.

     М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Қирғизистон: чегара олди вилоятлари ҳокимлари кенгаши йиғилишида муҳим келишувларга эришилди