Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5-6 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.

Икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йилдан зиёд вақт ўтган бўлса-да илк бор амалга оширилган мазкур давлат ташрифига кейинги йилларда жадал ривожланиб бораётган ҳамкорлик натижаси сифатида алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар ташрифга жуда катта тайёргарлик кўрди, имзоланадиган салмоқли ҳужжатлар тўплами тайёрланди.

Қатар Давлати Амирини 5 июнь куни Самарқанд халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари кутиб олди. Олий мартабали меҳмонга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 6 июнь куни Самарқанд шаҳрида Қатар раҳбарини расмий кутиб олиш маросимидан бошланди.

Конгресс маркази олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. 

Ўзбекистон Президенти олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди.

Ҳарбий оркестр икки мамлакат мадҳияларини ижро этди.

Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегация аъзоларини қутлади. 

Шундан сўнг Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг олий даражадаги музокаралари бўлиб ўтди.

Сиёсий мулоқот ва маданий-гуманитар алмашинувни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув аввалида Қатар Амири давлатимиз раҳбарига ташриф билан келиш таклифи ҳамда Қатар делегациясига кўрсатилаётган илиқ ва самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.

Дипломатик муносабатлар тарихида биринчиси бўлган ушбу олий даражадаги ташриф икки томонлама ҳамкорликда янги босқични бошлаб бериши ҳамда уни кенг қамровли шериклик даражасига кўтаришга хизмат қилиши қайд этилди.

– Биз Қатарни нафақат Яқин Шарқ минтақасида, балки бутун араб-мусулмон оламида ўзимизнинг истиқболли ҳамкоримиз сифатида биламиз. Сиз билан сўнгги йиллардаги мулоқотларимиз боис муносабатларимизда катта силжиш кузатилмоқда, – деди давлатимиз раҳбари.

Жорий йилда Тошкент шаҳрида Қатар элчихонаси очилгани икки томонлама ҳамкорликни фаол илгари суришда муҳим ўрин тутгани таъкидланди. Қатар томони Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилиши ушбу жараёнга кучли суръат бағишлашига ишонч билдирди.

Томонлар ўзаро савдо кўрсаткичларини янада яхшилаш, қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга оширишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Қатарнинг етакчи компаниялари энергетика, газ-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, логистика, туризм ва бошқа тармоқларда умумий қиймати 12 миллиард доллардан зиёд йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиши юзасидан келишувга эришилди.

Истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шу йил сентябрь ойида Ўзбекистон – Қатар инвестиция форумини ўтказиш ҳамда қўшма лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини яратиш масаласини кўриб чиқиш таклиф этилди.

Давлат раҳбарлари Марказий Осиёни Кўрфаз мамлакатлари билан боғлайдиган энг қисқа, ишончли ва хавфсиз йўлакларни шакллантириш муҳимлигини қайд этдилар.

Маданият, таълим ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни фаоллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, шу жумладан, биргаликда маданият кунлари, концерт дастурлари, кўргазмалар, ҳунармандчилик ва пазандачилик намойишларини ўтказишга келишиб олинди. Мамлакатларимиз пойтахтлари ўртасида йўлга қўйилиши режалаштирилаётган мунтазам авиақатновлар ишбилармонлик алоқалари ва ўзаро сайёҳлар оқимининг ортишига хизмат қилиши таъкидланди.

Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Томонлар Афғонистонга нисбатан прагматик сиёсат юритилиши, мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатилиши муҳимлигини таъкидладилар.

Шу маънода, Трансафғон темир йўлини барпо этиш бўйича стратегик лойиҳани амалга оширишни биргаликда илгари суриш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашув сўнггида шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлатимиз раҳбарини Қатарга ташриф билан келишга таклиф қилди.

Олий даражадаги музокаралар якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳузурида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган 15 та икки томонлама ҳужжатни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Жумладан, қуйидагилар қабул қилинди:

– Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва мулк солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Божхона ишларида ўзаро кўмак кўрсатиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Меҳнат муносабатлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум;

– Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум;

– Савдо соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Спорт ва ёшлар ишлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Тошкент ва Доҳа шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

Шунингдек, ташқи ишлар ва адлия вазирликлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурлари ҳамда Устувор инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшма платформа яратиш тўғрисида келишув имзоланди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Самарқанддаги Конгресс маркази боғида биргаликда дарахт экдилар.

Бу Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларда янги босқич бошлангани ва етакчиларнинг халқларимиз дўстлигини мустаҳкамлаш йўлидаги қатъий интилиши рамзидир.

Шу билан  Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди.

Зиёдулла ЖОНИБЕКОВ,

Ғолиб ҲАСАНОВ, ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Қатар: ўзаро муносабатларда янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф