Олий Мажлис Сенатига Эрон исломий кенгаш мажлиси депутати ва “Эрон-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Жавад Никбин ташриф буюрди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда Жавад Никбин Ўзбекистонда сўнгги йиллардаги ижобий ўзгаришлар, кенг кўламли ислоҳотлар, Президентнинг халқаро майдондаги оқилона сиёсати туфайли минтақадаги дўстона муҳит ривожланаётганини алоҳида эътироф этди.

Томонлар икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари асосида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари жадал ривожланиб, янги босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидлади.

Икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Сўнгги йилларда парламентлараро алоқалар фаоллашгани, парламент раҳбарларининг мунтазам мулоқоти ва ўзаро ташрифлари икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани қайд этилди.

Учрашувда хавфсизлик, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда мазкур соҳаларда давлат раҳбарлари ва ҳукуматлар ўртасида эришилган келишувларнинг амалга оширилишини қатъий парламент назоратига олиш муҳимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, Эрон билан тиббиёт, нанотехнология йўналишларида тажриба алмашиш, Ўзбекистоннинг денгизга чиқиши йўлида Эрон портларидан фойдаланиш имкониятлари ҳақида ҳам фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Эрон вилоятлари ўртасида маданий-гуманитар, иқтисодий-ижтимоий йўналишларда ҳудудлараро алоқаларни йўлга қўйиш  масалалари ҳам муҳокама этилди.

Учрашув якунида истиқболдаги режалар ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президентининг оқилона сиёсати туфайли минтақадаги дўстона муҳит ривожланаётгани эътироф этилди