Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига амалий ташрифини якунлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозон шаҳрига амалий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди.
Ташриф давомида давлатимиз раҳбари Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди ҳамда “Келажак ўйинлари” халқаро мультиспорт мусобақасининг очилиш маросимида иштирок этди.
Абдулла Тўқай номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Татаристон Раиси Рустам Минниханов кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.