Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 сентябрь куни Парламентлараро иттифоқ делегацияси - ушбу нуфузли тузилма раиси Дуарте Пачеко ва бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг Парламентлараро иттифоқ билан сермаҳсул ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Шу кунларда Тошкент шаҳрида жаҳон мамлакатлари парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити муваффақиятли ўтмоқда. Унинг кун тартибидан демократик ва ижтимоий иқтисодий янгиланишларни қўллаб-қувватлашнинг самарали институтларини ривожлантириш, гендер сиёсатни амалга оширишга доир глобал ва минтақавий аҳамиятга эга муҳим масалалар ўрин олган.

Бундан ташқари, ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан биргаликда қатор муҳим лойиҳалар амалга оширилди, Бухоро шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича парламент форуми ва бошқа тадбирлар ўтказилди.

Парламентлараро иттифоқнинг юқори даражали вакиллари Ўзбекистон етакчисига қўшма ташаббусларни илгари сўришда кўрсатаётган ҳар томонлама кўмак учун миннатдорлик билдириб, Янги Ўзбекистондаги янгиланишлар ва ислоҳотлар дастурини тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Учрашувда барқарор ривожланиш, демократик қадриятларни илгари суриш, ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳаларидаги мақсад ва вазифаларга эришиш, иттифоқнинг Инновациялар маркази билан ҳамкорлик қилиш каби йўналишларда ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти Парламентлараро иттифоқ билан самарали ҳамкорликнинг муҳим натижаларини қайд этди