Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл Муҳаммад ал-Мазруий бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Учрашувда “Masdar” компанияси раҳбари Муҳаммад Жамил ал-Рамаҳий, “TAQA” раҳбари Жасим Ҳусайн Табет, “TAQA Water Solutions” раҳбари Аҳмад ал-Шамсий ва “Etihad Water & Electricity” раҳбари Юсуф ал-Али ҳам иштирок этди.

Мазкур компаниялар энергия ва сув таъминоти, тозалаш тизимларини бошқариш соҳасида жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчи ва операторлар ҳисобланади.

Мамлакатимизда "яшил" энергетика, коммунал хизмат кўрсатиш тармоқларини модернизация қилиш ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари энергетика соҳасидаги стратегик шериклик икки томонлама ҳамкорликнинг локомотиви бўлиб хизмат қилаётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Бу борада умумий қиймати 1,5 миллиард долларлик 5 та лойиҳа биргаликда ишга туширилди. Декабрь ойида Навоий вилоятида қуввати 500 мегаватт бўлган шамол электр станцияси ишга туширилди, яна бир қатор объектлар қурилиши фаол босқичга кирган.

Ўзбекистон Президенти компанияларнинг мамлакатимиз ҳудудларида мавжуд иссиқлик электр станциялари қувватларини кенгайтириш, паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш, янги ГЭСлар, электр энергиясини сақлаш тизимлари, йирик қуёш ва шамол станциялари қурилишини жадаллаштириш борасидаги режаларини қўллаб-қувватлади.

Бундан ташқари, давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида сув таъминоти тармоқларини ривожлантириш ва янги тозалаш иншоотларини барпо этиш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти БАА билан йирик энергетика лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди