Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташрифи доирасида 18 сентябрь куни Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм билан учрашув ўтказди.

Тадбирда “GE HealthCare”, “Oppenheimer”, “Cerberus”, “CNH” ва “Cintana” корпорациялари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон етакчиси учрашув иштирокчиларини Америка-Ўзбекистон савдо палатаси ташкил этилганининг 30 йиллиги билан табриклаб, ушбу тузилма икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади.

Жорий йил 15 сентябрь куни Вашингтон шаҳрида АҚШнинг 250 дан ортиқ компания ва банклари вакиллари иштирокида ўтган қўшма бизнес форумининг самарали якунлари катта мамнуният билан қайд этилди.

Палата раиси Кэролин Лэмм давлатимиз раҳбарига Америка бизнесининг мамлакатимизга қизиқиши ва ишончи ошишига хизмат қилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини амалга оширишдаги сиёсий етакчилиги учун миннатдорлик билдирди. Кейинги бир неча йилда палата таркибига АҚШнинг йирик компаниялари киргани, уларнинг умумий сони 50 тага етгани таъкидланди.

Учрашувда АҚШ бизнесининг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш борасидаги аниқ режалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича “йўл харита”ларини қабул қилишга келишиб олинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти АҚШ бизнесининг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш режаларини муҳокама қилди