Ўзбекистон Президенти “ACWA” компанияси бошқаруви раисини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ТХИФ доирасида Ўзбекистон – Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, “ACWA” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайянни қабул қилди.
Ушбу мамлакат ишбилармонлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва устувор лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Саудиянинг “ACWA” ва бошқа компаниялари билан сермаҳсул шериклик йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди. Бу борада Тошкент инвестиция форуми доирасида яна бир қатор келишувларга эришилган.
Учрашувда “яшил” энергетика, соғлиқни сақлаш, транспорт, инфратузилма, туризм ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

