Ўзбекистон — Португалия учрашувида футболчиларимиз оқ либосда майдонга тушади
Абдуқодир Ҳусанов бугун Роналду қаршилигини енгишга ҳаракат қилади
АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг “K” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бугун мамлакатимиз вақти билан соат 22:00 да бошланади.
Ушбу учрашувда Миллий терма жамоамиз тўлиқ оқ, дарвозабон эса яшил либосда майдонга тушадиган бўлди. Учрашувни марокашлик ФИФА ҳаками Жалол Жаед бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Закария Бринси ва Мустафо Акаркад ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, “K” гуруҳида Колумбия 3 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, Португалия ва Конго ДР терма жамоалари ҳисобида биттадан очко мавжуд. Ўзбекистон терма жамоаси эса очкосиз сўнгги ўринда бормоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА