2022 йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида Ўзбекистон поло федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди.
Йиғилишда ташкилий масалалар кўриб чиқилиб, Федерация Ижроия қўмитасининг янги таркиби тасдиқланди.
Унга кўра, Азиз Рустамбоев федерация раиси, Аҳрор Ҳайдаров раиснинг биринчи ўринбосари, Анвар Исмоилов Тошкент шаҳар бўлими раиси, Олим Хўжаев Тошкент вилояти бўлими раиси, Нилуфар Раҳимова бош котиб ижрочиси вазифаларига жамоатчилик асосида сайланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон поло федерацияси 2020 йил 10 октябрда ташкил этилган.
ЎзА