Осакадаги "Shining Hat" Экспо-холлида Бутунжаҳон кўргазмалар бюроси ("BIE") мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу маросим "EXPO 2025 Osaka, Kansai" Халқаро кўргазмасининг ёрқин якуний аккорди бўлди.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган Ўзбекистон павильони 1500 м² гача майдонли павильонлар орасида ўз тоифасидаги энг олий мукофот — "Мавзунинг энг яхши очиб берилиши" номинациясида олтин медалга сазовор бўлди.

Қарорни павильонга ташриф буюрган тўққиз нафар экспертдан иборат халқаро ҳакамлар ҳайъати қабул қилди. Мукофотлар беш турдаги павильонлар ўртасида учта асосий номинация — «Архитектура ва ландшафт», «Кўргазма дизайни» ва «Мавзунинг энг яхши очиб берилиши» бўйича топширилди.

— Биз тақдим этган "Билимлар боғи: келажакдаги жамият учун лаборатория" концепциясида анъаналар ва инновациялар уйғунлиги ўз аксини топган. Ғоямиз жаҳон ҳамжамиятида кенг кўламли акс-садо берди, — деди (https://t.me/SShMirziyoyeva/3208) Саида Мирзиёева.

Президент Администрацияси раҳбари профессионаллик ва ушбу лойиҳага бўлган ишонч учун бутун жамоага, шунингдек, халқаро ҳамкорларга миннатдорлик билдирди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон павильони халқаро кўргазмада юксак мукофотга сазовор бўлди