Шу йил 2-11 октябрь кунлари мамлакатимизда Ўзбекистон – Озарбайжон соғлиқни сақлаш декадаси ўтказилади.

Унинг доирасида ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва ҳудудлардаги етакчи даволаш муассасаларида юқори технологик операциялар, қўшма амалиётлар, маҳорат дарслари, катталар ва болаларда кам инвазив хирургия, офтальмология, онкология ва гинекология каби қатор йўналишлар бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади. 

Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш, фармацевтика, халқ табобати, тиббий таълим ва илм-фан соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокамалар марказида бўлиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон – Озарбайжон соғлиқни сақлаш декадаси соҳа ривожида янги имкониятлар эшигини очади. 

М.Қосимова тайёрлади. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Озарбайжон соғлиқни сақлаш декадаси ўтказилади