Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва унинг ҳолати тўғрисида ишончли ахборот билан таъминлаш бўйича миллий даражада чора-тадбирлар кучайтирилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасида ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Шу нуқтаи назардан “Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги Конвенцияга (Орхус, 1998-йил 25-июн) қўшилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Орхус конвенцияси БМТ Европа Иқтисодий комиссиясининг “Ахборотдан фойдаланиш, қарорлар қабул қилишда жамоатчилик иштироки ва атроф-муҳит масалаларида адолатли суддан фойдаланиш тўғрисида”ги конвенциясидир. Конвенция 1998 йил 25 июнда Даниянинг Орхус шаҳрида Европа атроф-муҳит вазирларининг 4-конференциясида 38 давлат томонидан имзоланган бўлиб, инсоннинг соғлом атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим халқаро ҳужжат ҳисобланади. У тегишли давлат органлари, фуқаролар ва жамоатчилик ўртасида экологик ахборотларни олиш ва улардан фойдаланишни таъминлашга қаратилган.

Конвенциянинг мақсади экология, атроф-муҳит ва фуқароларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қарорларни қабул қилишда жамоатчиликнинг иштироки билан боғлиқ ўзаро муносабатларни тартибга солиш ҳамда одил судловга эришишдан иборат.  

Унда давлат идоралари ва ташкилотлари томонидан кенг жамоатчилик сўровига биноан ҳаво, атмосфера, сув ва тупроқ каби атроф-муҳит элементларининг таркибий қисмларига доир зарур маълумотларни тақдим этиш, соҳани ривожлантиришга қаратилган дастур ва режаларни ишлаб чиқишда жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш белгиланган.

Соҳа вакилларининг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конвенцияга қўшилиши экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муносиб ҳимоя қилишни таъминлаш, экологик хавфсизликка эришиш бўйича хорижий ҳамкор давлатлар билан биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш, шунингдек, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Орхус конвенциясига расман қўшилди