Туркиянинг Анқара шаҳрида Туркия омбудсмани институти ташкил этилганининг 10 йиллиги муносабати билан “XXI асрда Инсон ҳуқуқлари келажаги” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳамда яна 60 дан ортиқ хорижий давлатларнинг омбудсманлари иштирок этди.

Конференцияда аҳолининг заиф қатлами, хусусан, аёллар, вояга етмаганлар, кексалар ва имконияти чекланган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари муаммолари муҳокама марказида бўлди. Шундан келиб чиқиб уларни самарали ҳимоя қилишда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ўрнини яхшилашга эътибор қаратилди.

Шарқ ва Ғарб омбудсманларини бирлаштириш, илғор тажрибалар билан танишиш орқали инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилди.

Тадбир доирасида иштирокчилар Туркия Республикаси Президенти Администрациясига ташриф буюрди.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ўз сўзида омбудсман институтининг ўрни ва аҳамиятига тўхталди. 2012 йилда Туркия президенти ташаббусига кўра давлат органлари устидан назорат қилувчи ташкилот сифатида Туркия омбудсмани институти жорий этилган.

Туркия Президенти Администрацияси ҳудудида ташкил этилган кутубхонага ташриф ҳам ташкил этилди. Қайд этилишича, мазкур кутубхонанинг очилиш маросимида шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирок этган.  

Кутубхонадаги китоб жавонлари жамланганда 3 километрни ташкил этувчи мазкур даргоҳда Ўзбекистон учун ҳам алоҳида бурчак ташкил этилган. Бой миллий ва маданий меросларни жамлаган мазкур кутубхона хизматларидан оддий фуқаролар ҳам фойдаланиши мумкин.

Туркия парламентига ташриф давомида меҳмонлар тузилма  фаолияти билан яқиндан танишди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон омбудсмани Туркия омбудсмани юбилейида иштирок этди