Бундан 5 йил илгари, 2019 йил 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг таъсис Конференцияси ўтказилган эди.

Мазкур таъсис Конференцияда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан 177 нафар сайланган делегатлар иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ташкил этилган ҳамда Нотариал палатанинг Устави тасдиқланган эди. Шу билан бирга Нотариал палатага кириш ва аъзолик бадали миқдори, нотариусларнинг касб этика қоидалари тасдиқланган, Нотариал палатанинг Бошқарув аъзолари, Тафтиш комиссияси ҳамда Нотариал палата раиси сайланган эди.

Беш йил мобайнида Ўзбекистон Нотариал палатаси олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни муваффақият билан амалга оширди. Бугун Тошкент давлат юридик университетининг мажлислар залида бўлиб ўтган Ўзбекистон нотариусларининг II Конференциясида 128 нафар делегат иштирок этди.

Анжуманда делегатлар орасидан Саноқ комиссияси ҳамда котиб сайлаб олинди. Шундан сўнг Нотариал палатанинг Бошқарув аъзоси Воҳиджон Саатов Ўзбекистон Нотариал палатасининг I конференциясида олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш борасидаги ҳисоботни ўқиб эшиттирди. Ҳисобот бир овоздан қабул қилинди.

Конференция кун тартибидаги иккинчи масала бўйича  Ўзбекистон Нотариал палатасини 5 йил давомида бошқариб келаётган Дилшод Ашуров сўзга чиқди ва ўз ҳисоботида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.  

Хусусан, ташкил топганига атиги 1 йил тўлганида Нотариал палата Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлди. Нотариал палата раиси Д.Ашуров 2023 йил февраль ХНИнинг халқаро нотариал ҳамкорлик комиссия вакили этиб, 2023 йил июль ойида 2024 йил учун Халқаро нотариуслар иттифоқининг Осиё ишлари бўйича Кенгаш президенти этиб, 2023 йил ноябрь ойида ХНИ Бош Кенгаши аъзоси этиб сайланди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Нотариал палатаси томонидан ХНИ аъзоларининг 75 таси, яъни 82% билан Ўзбекистон ўртасида яқиндан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган, 15 таси билан ўзаро ҳамкорлик Меморандумлари имзоланди. (Германия, Франция, Украина, Литва, Россия, Белоруссия, Хитой, Монголия, Доминика, Бразилия, Мексика, Португалия, Уругвай, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Мўғулистон, Венгрия ва ҳ.к.).

Бундан ташқари, Ўзбекистон Нотариал палатаси ташаббуси билан Туркий тилли давлатлар Нотариал палаталари ташкилоти тузилди ва Ташкилотнинг барча аъзолари ўртасида тегишли ҳамкорлик Келишуви имзолади.

Хитой давлати билан “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида ҳамкорлик Келишуви имзоланди. Ушбу ҳамкорлик меморандумлари доирасида илғор чет эл тажрибасини нотариат соҳасига жорий қилиш билан бирга, Ўзбекистон нотариати тажрибасини оммалаштиришга улкан ҳисса қўшилди.

Хусусан, 2023-2024 йилларда Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида Халқаро даражада 3 та конференция ва Ўзбекистон нотариусларининг 1-Миллий конгресси юксак савияда ўтказилди. Бунинг барчаси Ўзбекистон нотариат тизими ва унинг етакчисини халқаро даражада тан олинганлигидан далолатдир.

Бугунги кунда Нотариал палата ўзига 1113 нафар нотариусни жам қилган бўлиб, деярли 99, 3 фоиз нотариус Юристлар малакасини ошириш марказида ўз малакаларини оширди.  Нотариуслар касби ва тизим нуфузини ошириш борасида устувор йўл харитаси белгилаб олинган. Стажёрлар билан учрашувлар ташкил этилиб, стажёрларнинг малака имтиҳонидан ўтиши таҳлил қилинди. 2024 йилда 60 нафар стажёр малака имтиҳонини муваффақиятли топширди. Шунингдек, ҳуқуқшунослик факультети мавжуд барча олийгоҳлар билан меморандум имзолаган. “Бўлажак нотариуслар” клуби муваффақиятли ишлаб турибди. Улардан 66 фоизи нотариат соҳасида фаолият олиб боришни мақсад қилган.  

Ягона нотариал амалиётни жорий қилиш муҳим вазифадир. Умумлаштириш бўйича қатор семинарлар ўтказилиб, услубий қўлланмалар ишлаб чиқилди ва нотариусларга тарқатилди.

Аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳуқуқий тарғибот тадбирларини самарали ўтказиш муҳим масаладир. Бу борада Дилшод Ашуров амалга оширилган кенг тадбирларга, электрон ОАВ ва ижтимоий тармоқларда олиб борилаётган ҳуқуқий тарғибот тадбирларига алоҳида тўхталиб ўтди. Нотариуслар томонидан аҳоли билан тўғридан тўғри мулоқот ташкил этилганлиги, акция тадбирлари ўтказилаётганлигига эътибор қаратди. Ушбу тарғибот тадбирларининг республикамизда фаолият юритаётган электрон ва босма ОАВларда ёритиб борилиши ҳақида айтиб ўтди.

Делегатлар ҳисоботни диққат билан тингладилар. Сўзга чиққанлар эришилган муваффақиятларни эътироф этдилар.  

Шунингдек, конференция қатнашчилари Ўзбекистон Нотариал палатасининг Тафтиш комиссияси раиси Санжар Тожиддиновнинг Нотариал палатанинг сметасига кўра маблағларнинг тўғри ва мақсадли ишлатилиши, мол-мулкнинг сақланиши, бухгалтерия фаолиятини юришда қонунчиликка риоя этилиши борасида ҳисоботини тингладилар.

Конференцияда ташкилий масалалар кун тартибига қўйилди.

Шунга кўра, делегатлар томонидан бир овоз билан 14 нафардан иборат бўлган Бошқарув аъзолари ва Тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари сайланди. Шунингдек, Палата раиси лавозимига шу кунга қадар нотариат тизимини бошқариб келган Ашуров Дилшод Рустамович сайланди.

Бундан 5 йил илгари ўтказилган Таъсис конференциясида бир овоздан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг Уставига мувофиқ, келгуси беш йилда  Нотариал палатанинг вазифалари белгилаб олинди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Музраф Икромов ҳам иштирок этди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Нотариал палатасига раис сайланди