Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Мудофаа вазирлигида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо раҳбарлигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаси ўртасида ўрнатилган дўстона муносабатларга алоҳида тўхталиб, келгусида унинг доираси янада кенгайтирилишига ишонч билдирди. Шунингдек, учрашув давомида ҳамкорлик масалалари нафақат сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар, балки мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида ҳам юқори босқичга кўтарилгани таъкидланди. Мудофаа соҳасидаги ўзбек-тожик муносабатларининг ҳолати, уларни кенгайтириш чоралари ҳамда минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама этилди.

[gallery-8220]

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментидан маълум қилинишича, муҳокамалардан сўнг Тожикистон Республикаси ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олишини ташкиллаштириш борасида қўшимча шартнома имзоланди.

Шундан сўнг меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси мудофаасини бошқариш миллий маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф давом этмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон мудофаа вазири Тожикистон Республикаси ҳарбий делегациясини қабул қилди