БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси йилига ўртача 31,6 килограмм мол гўшти истеъмол қилади.
Демак, ҳар бир Ўзбекистон фуқаросига кунига қарийб 86,5 грамм мол гўшти тўғри келади.
Бу кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон жаҳон рейтингида олтинчи ўринни эгаллади. Аргентина, Зимбабве, АҚШ, Австралия ва Бразилия каби давлатлар мамлакатдан олдинда жойлашган. Қўшни Қозоғистон етакчи ўнталикни якунлади.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда 2,8 млн. тонна гўшт (тирик вазнда) етиштирилган.
Гўшт етиштириш ҳажми 2022 йил билан солиштирилганда 3,9 фоизга ошган. Вилоятлар ичида Самарқанд биринчи ўринни эгаллаган – 326 минг тонна.
Ш.Маматуропова, ЎзА