Пўлатов Аброржон Масутович Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциацияси бош директори этиб тайинланди.
А. Пўлатов 1986 йил 12 февралда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. У 2006 йил Тошкент ислом университети (бакалавр), 2008 йил Ўзбекистон Миллий университетини (магистр) тамомлаган. Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори.
Тайинловга қадар А. Пўлатов ЎзЭОАВМА бош директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун: Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциацияси номи билан қайта ташкил этилди.