Мудофаа саноати давлат қўмитасининг маълум қилишича, “халқаро техник талаб ва стандартларга тўлиқ жавоб берадиган ”Lochin" номли дронлар қўмита тасарруфидаги Учувчисиз авиация мажмуаларини илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан ишлаб чиқилди.

Марказ учувчисиз авиация мажмуаларини ишлаб чиқариш, йиғиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун зарур йиғув жамланмалари, технологик ва махсус ускуналар, текшириш (тест лаборатория) мосламалари каби технологик жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.

Шунингдек, "Lochin" дронлари бир қанча мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, разведка қилиш, зарба бериш, хусусан, реал вақт режимида кузатиш, маълумот олиш, артиллерия ўт очиш жараёнини бошқариш каби вазифаларни бажаради. Шу билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги, нефт ва газ, ўрмон хўжалиги, темир йўллар, геология, қидирув соҳаларида картография, топогеодезия, экинларни дефолиация қилиш, қўриқхоналарни, йўлларни, ижтимоий инфратузилма ҳамда муҳим объектларни кузатиб бориш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини беради.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда