Коррупцияга қарши курашиш – иқтисодий ўсиш ва ижтимоий адолатга эришишнинг асосий шартларидан биридир. Шу боис, ушбу иллатга нисбатан муросасиз бўлиш ва қатъий курашиш дунё мамлакатлари учун умумий мақсадга айланган.

Ўзбекистон бу йўлда аниқ ва самарали натижаларга эришиш учун халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда янада кенгайтиришга катта эътибор қаратиб келмоқда. Айни йўналишда, хусусан, Малайзия мамлакатимиз учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган ҳамкорлардан бири саналади.

Ушбу мамлакатнинг коррупцияга қарши курашишдаги муваффақиятли тажрибаси, ҳуқуқий механизмлари, инновацион ташаббуслари жаҳон иқтисодиётидаги бошқа давлатлар учун намуна бўлиб хизмат қилмоқда. Шунингдек, Малайзияда блокчейн технологиялари, рақамли кузатув тизимлари ва янги электрон платформалар орқали коррупциянинг олдини олишга қаратилган турли илғор инновацион ёндашувлар ҳам мавжуд.

“Transparency International” халқаро ташкилоти томонидан Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2023 йил натижаларига кўра, мамлакат 180 давлат орасида 57-ўринни эгаллагани, қолаверса, ҳукумат олдида 10 йил муддатда индексда 25-ўринга чиқиш вазифаси қўйилгани Малайзиянинг аксилкоррупция ислоҳотларидаги ютуқлар ва долзарб мақсадларни яққол ифодалайди.

– Малайзия агентлигимиз фаолият бошлаган дастлабки даврларданоқ биз учун яқин ва манфаатли ҳамкорлардан бири бўлиб келмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов. – 2022 йилда мамлакатнинг Коррупцияга қарши курашиш комиссияси (MACC) раҳбари Азам бин Бакининг Тошкентга амалга оширган ташрифи доирасида идораларимиз ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолангани нафақат икки томон фаолиятида, балки Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида узоқ давом этадиган ҳамкорликнинг муҳим дебочаси бўлди.

Меморандум доирасида ўтган давр мобайнида тажриба алмашиш, ўзаро фаолиятни такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш, ахборот алмашиш, техник кўмак кўрсатиш каби муҳим йўналишларда самарали ҳамкорлик амалга оширилди. Шунингдек, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда жамоатчилик иштирокини кучайтириш мақсадида аҳолини коррупцияга қарши ўқитиш, уларнинг оммавий ахборот воситалари ва ҳалолликни тарғиб қилувчи кампаниялар ҳақида хабардорлигини ошириш бўйича маълумот алмашинуви ҳам йўлга қўйилди. Ўзаро ҳамкорлик яқин истиқболда янги ютуқ ва натижалар билан ўз самарасини янада кенгроқ намоён этади.

Ҳақиқатан ҳам, 2024 йил август ойида Акмал Бурҳонов бошчилигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вакилларидан иборат делегациянинг Малайзияга сафари икки давлат коррупцияга қарши курашишга масъул идоралари ўртасида амалий алоқаларни кенгайтиришда навбатдаги муҳим қадам бўлди.

Сафар мобайнида Малайзия парламенти Сенатининг Давлат бошқаруви, ҳалоллик ва коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус қўмитаси раиси Арман Азха Абу Ҳанифа билан учрашув ўтказилиб, коррупцияга қарши самарали курашишни таъминлашда шаффоф ва ҳисобдор давлат бошқаруви тизимини шакллантиришда парламентнинг ўрни, икки мамлакатнинг бу борадаги тажриба ва ёндашувлари хусусида ўзаро фикр алмашилди.

– Икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида парламентлараро мулоқотлар сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов. – Томонларнинг парламентлари палаталари ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик гуруҳлари самарали фаолият олиб бораётганлигини ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз. Парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, уни янги мазмун билан бойитиш, норма ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш мамлакатларимиз учун ҳар томонлама манфаатли, деб биламан.

Малайзиянинг Коррупция ва непотизмга қарши курашиш маркази фаолиятининг мақсади ҳукуматнинг барча даражаларида очиқ, шаффофлик ва ҳисобдорлик сиёсатини илгари суришга қаратилган.

Мазкур марказнинг директорлар кенгаши раиси Эдмунд Гомес билан учрашувда манфаатлар тўқнашувининг олдини олишда миллий қонунчиликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниб, ўзаро тажриба алмашиш ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича маълумот ва профессионал материаллар алмашинувини йўлга қўйиш каби масалалар кўриб чиқилди.

“Malayziya Transparency International” ташкилоти президенти Муҳаммад Моҳан билан мулоқотда эса коррупцияга қарши курашишда нодавлат ташкилотларининг иштироки, БМТнинг коррупция қарши конвенцияси ва соҳадаги бошқа халқаро стандартларнинг миллий қонунчиликка жорий этилиши каби масалаларга эътибор қаратилди.

Ташриф давомида Малайзия Коррупцияга қарши курашиш комиссияси, Коррупцияга қарши курашиш академияси, Малайзия Бош вазири ҳузуридаги Молиявий жиноятчиликка қарши курашиш миллий маркази, Миллий ҳалоллик институти ҳамда “Malaysia Corruption Watch (MCW)“ нодавлат ташкилоти раҳбарияти билан ҳам учрашувлар ўтказилди.

Малайзия Коррупцияга қарши курашиш комиссияси бош комиссари Азам бин Баки билан учрашувда ўзаро амалий ҳамкорликни кенгайтириш режалари белгилаб олинди. Комиссия фаолият йўналишлари, устувор вазифалари, инсон ресурсларини бошқариш, бошқарув соҳасида тергов, ҳуқуқий ва жиноий таъқиб, миллий бошқарувни режалаштириш ҳамда стратегик алоқа каби таркибий тармоқлар фаолияти билан яқиндан танишилди.

Мулоқотда Азам бин Баки бугунги кунда дунё бўйлаб коррупцияга қарши курашишда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, мамлакатлар томонидан кўплаб чора-тадбирлар кўрилаётганига эътибор қаратиб, бу йўналишда тажриба алмашиш жуда муҳимлигини қайд этди.

“Коррупцияга қарши курашиш комиссияси ходимлари коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш ҳамда ушбу йўналишдаги таълим дастурларини Ўзбекистоннинг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан бўлишишга тайёр. Биз эса, ўз ўрнида, Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашишдаги илғор тажрибаларини ўрганишга тайёрмиз. Чунки кейинги йилларда мамлакатингизда ушбу йўналишда катта ислоҳотлар олиб борилаётганини, катта ютуқларга эришаётганингизни ҳам кўриб турибмиз”, деб таъкидлаган А. Баки.

Ўзбекистон делегациясининг Малайзия Бош вазири ҳузуридаги Молиявий жиноятчиликка қарши курашиш миллий маркази бош директори Шамшун Бахарин бин Моҳд Жамил билан музокаралари молиявий жиноятларни аниқлаш, олдини олиш, барҳам бериш ва унга қарши курашиш соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш имконини берди. “Malaysia Corruption Watch (MCW)“ ташкилоти вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда эса коррупцияга қарши курашишга фуқаролик жамияти институтларини фаол жалб қилиш, самарали жамоатчилик назорати механизмларини жорий этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Ташриф натижасида қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба ва ахборот алмашиш, коррупцияга қарши курашиш идоралари ходимлари учун махсус курс, семинар ва таълим дастурларини ишлаб чиқиш, коррупцияга қарши турли чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганиш бўйича қўшма тадқиқотлар олиб бориш бўйича келишувларга эришилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқилаётган “Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегия” лойиҳаси Малайзия экспертларининг таклиф ва тавсиялари асосида янада такомиллаштирилди.

МАСА билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш идоралари ходимлари учун коррупциявий ҳолатларни аниқлаш, олдини олишга қаратилган махсус курслар, таълим дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, коррупцияга қарши турли чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганиш бўйича қўшма тадқиқотлар давом эттирилади.

– Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз оширишга қаратилган “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформаси (Виртуал академия) ташкил этилишида Малайзия методик, техник кўмак кўрсатиб келаётган ҳамкорларимиздан бири саналади, — дейди Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази бошлиғи Худойберди Турсунбеков. – Чунки мамлакатнинг Коррупцияга қарши курашиш академияси давлат ва нодавлат сектор учун коррупцияга қарши курашиш соҳасини профессионал кадрлар билан таъминлаш, жаҳон ҳамжамиятида коррупцияга қарши йўналиши замонавий методларни ишлаб чиқишда узоқ йиллик тажрибага эга. МАСАнинг бепул онлайн курсларида Ўзбекистон вакиллари ҳам таҳсил олиб келмоқда. Бундай бой тажриба ва ютуқ Виртуал академия фаолиятини ҳар томонлама самарали йўлга қўйиш ва фаолиятини такомиллаштиришда биз учун энг яхши намуналардан бири бўлади. Миллий ҳалоллик институти билан эса давлат хизматида ахлоқ ва ҳалоллик стандартларини жорий этиш, сиёсат ва амалиётни такомиллаштириш бўйича таҳлилий ҳисоботлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш, давлат хизматчисининг “ҳалоллик портрети”ни шакллантиришда ҳамкорлик қилиш мақсад қилинган.

– Малайзияда давлат ташкилотлари ва давлат улуши бўлган корхоналарда ҳалолликни таъминлаш бўлинмалари фаолияти йўлга қўйилган, – дейди Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази раҳбари Фируз Маҳмудов. – Ушбу бўлимлар фаолияти тўлиқ МАСА томонидан мувофиқлаштирилади. Давлат хизматчиларига “ҳалоллик вакцинаси”ни сингдириш бoрасида превентив механизмлар жорий этиб келаётган Янги Ўзбекистон учун Малайзиянинг бу борадаги амалиёти ниҳоятда муҳим. Айниқса, давлат хизматига адашиб кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш мақсадида 2025 йилги Давлат дастурида давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилаётгани ушбу мамлакат тажрибасидаги энг илғор ютуқларни ўрганишнинг аҳамиятини янада оширади.

Умуман олганда, мазкур келишувлар ҳар икки мамлакатнинг ҳуқуқий соҳа ва амалиётдаги ютуқларини бирлаштириш орқали коррупцияга қарши курашишда муваффақиятли натижаларга йўл очади. Ўзаро тажриба ва ишонч бу йўлдаги ҳар бир қадамга яна дадиллик ва қатъийлик, прогрессивлик беради.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Малайзия: коррупцияга қарши курашиш – умумий мақсадимиз