Кувайтнинг “Al-raimedia” нашрида Ўзбекистон элчихонаси томонидан мустақиллигимизнинг 34 йиллиги ушбу араб давлатида ҳам кенг нишонлангани ёритилди. Элчи Аюб Юнусов мамлакатларимиз томонидан олиб борилаётган оқилона ташқи сиёсат умумий тараққиёт ва халқаро ҳамкорликни юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

– “Jazeera Airways” авиакомпанияси парвозлари туризмни ривожлантиради ва сармоя жалб қилади, – деди дипломат. – Ўзбекистон – Кувайт муносабатларида сўнгги икки йил сезиларли фаоллик кузатилиб, янги давр бошланди. Ўтган йил июнь ойидан бошлаб диёримизга боришни хоҳлаган кувайтликлар 30 кун визадан озод қилинди. Ноябрда Қўшма ҳукумат қўмитаси биринчи йиғилиши чақирилиши ишбилармон доиралар вакиллари ўртасида ташрифлар алмашинувини рағбатлантириб, иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликда сезиларли ютуқларни юзага чиқарди. Айни пайт Кувайтда 300 га яқин Ўзбекистон фуқаролари турли йўналишлар бўйича иш олиб боряпти ва келгусида бу кўрсаткич янада ошади.
М.Пирматова, ЎзА