Ўзбекистон: Жаҳон туризмида янги марказ(+видео)
Ўзбекистон илк бор йирик халқаро тадбирга мезбонлик қилиб, жаҳон туризм харитасида ўзига хос ўрин эгалламоқда. Мамлакатнинг сайёҳлик соҳасидаги жадал ўсиши ортида муҳим омиллар турибди.
Илгари Туркия, Миср ва Виетнам каби давлатларда ўтган тадбирга бу йил Ўзбекистон илк бор мезбонлик қилди. БМТ маълумотига кўра, Ўзбекистон жадал ривожланаётган 7 та сайёҳлик йўналишидан бирига айланган бўлиб, жорий йилда 8 миллиондан ортиқ хорижий турист юртимизга келган. Соҳани қўллаб-қувватлаш учун меҳмонхона қуришга 50 млн доллар ажратилиб, солиқ ва божхона имтиёзлари 2030 йилгача узайтирилди.
Тадбир доирасида Канада ва Европа компаниялари билан ҳамкорлик шартномалари тузилди. Меҳмонлар энди Самарқанд ва Бухоро вилоятлари бўйлаб саёҳат қилишади.
Зиёвуддин Нуриддинов, Салимжон Обиджонов, Ойбек Дониёров, ЎзА