Муносабат

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2021 йил 7 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллигига бағишланган табригида “Ҳозирги кунда Ўзбекистон ижтимоий давлат ва адолатли жамият қуриш сари дадил бормоқда. Шу сабабли “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат”, деган тамойилни конституциявий қоида сифатида муҳрлашнинг вақти-соати етди” деб таъкидлаганди.

Ижтимоий давлат муҳтожларга уй-жой, яшаш учун зарур истеъмол товарларининг энг кам миқдори белгилаб қўйилишини назарда тутади. Фуқаролар муносиб ҳаёт кечириши учун етадиган иш ҳақи ажратиш, бандликни таъминлаш, хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, камбағалликни қисқартиришни кўзда тутади. Сифатли таълим, малакали тиббий ёрдам, оилалар, болалар, аёллар, қариялар, ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам ижтимоий давлатнинг асосий вазифаси.

Қайд этиш лозим, ижтимоий давлат – ҳар бир фуқаронинг муносиб турмуш сифати ва даражасига эришишини таъминлаш, ижтимоий тафовутни юмшатиш ва муҳтожларга ёрдам бериш учун моддий бойликларни адолат тамойилига мувофиқ тақсимлашга қаратилган давлат моделидир. Аҳамиятлиси, бу борада мамлакатимизда охирги беш-олти йилда ижтимоий давлатнинг асосий талаблари амалда қўлланилди.

Биринчидан, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташкил этилди, “Мономарказ”лар фаолияти йўлга қўйилди, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” ташкил этилди. Ишлаётган пенсионерга юз фоиз пенсия тўлашга ўтилди. 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” дея номланиши бежиз эмас. Ҳар бир ҳудуд кесимида камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, аҳоли даромадини ошириш бўйича дастурлар қабул қилинмоқда. Энг муҳими, фуқароларимиз ва фарзандаримизга ғамхўрлик кўрсатиш бўйича янги тизим яратилган.

Иккинчидан, ижтимоий давлатда таълим ва тиббиёт катта аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан олий таълим билан қамров даражаси 9 фоиздан 40 фоизга кўтарилди. Олий таълим муассасалари сони 2 баробар ошди, 2017 йил республикада 72 олий ўқув юрти фаолият кўрсатган, ҳозир 167 тани ташкил этади. Беш йил олдин юртимизда 5211 мактабгача таълим муассасаси бор эди, 2021 йил бундай ташкилотлар сони 19 минг 316 тага етказилди. Хусусий тиббиёт масканлари сони 3810 тадан 6527 тага ўзгарди.

Учинчидан, “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси” IV бобида “Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш” масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур стратегиянинг 43 мақсади, бевосита, ҳар бир фуқаро учун муносиб шароит яратиш ва турмуш даражасини мунтазам кўтариб боришга хизмат қилади.

Умуман, Ўзбекистонда ижтимоий давлат барпо этишнинг асоси яратилмоқда. Келинг, айни жараёнда ижтимоий давлатнинг белгилари намоён бўлиши, вазифалари белгилаб олинишини халқаро меъёрлар нуқтаи назаридан кузатамиз.

Жаҳондаги “ижтимоий давлат” мавқеига эга мамлакатлар иқтисодий жиҳатдан юқори даражада ривожланган, жамиятнинг иқтисодиёт тузилиши ижтимоий йўналтирилган, фуқаролик жамияти шаклланган, давлат томонидан турли ижтимоий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тизими мавжуд, ҳар бир кишига муносиб турмуш шароити таъминланади, ҳар бир шахс ўзини намоён қилиши учун тенг шароит яратилган, давлатнинг ўз фуқаролари олдидаги ижтимоий маъсулияти кучли.

Ижтимоий давлатнинг вазифалари борасида илғор мамлакатлар тажрибаси таҳлилига кўра, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган қисми - ишсиз, пенсионер ёки имконияти чекланган шахсларни, оилани, оналик, оталик ва болаликни қўллаб-қуватлаш, соғлиқ ва меҳнатни ҳимоялаш, даромадни қайта тақсимлаш орқали жамиятдаги ижтимоий тенгсизликни йўқотиш, маданият ва таълим лойиҳалари дастурларини молиявий рағбатлантириш ва ишсизликка қарши курашиш ижтимоий давлатнинг асосий вазифасидир.

Ижтимоий таъминот тизими ижтимоий суғурта шаклида вужудга келган. Бунда нафақа, ишсизлик бўйича нафақа, давлат бюжети ҳисобидан ва ҳомий жамғармалар томонидан ажратиладиган тўловлар тушунилади. Халқ фаровонлигининг асосий кўрсаткичи қашшоқлик даражаси орқали белгиланади. Ривожланган давлатларда бу кўрсаткич 10 фоиздан ошмайди. Масалан, Швецияда бу кўрсаткич 4 фоиз атрофида.

Учинчидан, ижтимоий давлат ҳар бир кишига муносиб ҳаётий шароитнинг кафолати сифатида энг кам истеъмол миқдори (“истеъмол саватчаси”)ни белгилайди. Ушбу вазифани давлат жамият аъзолари томонидан яратилган қийматни самарали қайта тақсимлаб, биринчи навбатда, кам таъминланган аҳоли қатламига йўналтиради. Одатда, истеъмол саватчаси ҳар бир инсон ҳаёти учун етарли, юзлаб номдаги истеъмол товарлари ва хизматлардан иборат бўлади. Ижтимоий мақомга эга давлат аҳолининг иш қобилиятини йўқотган, ногирон бўлиб қолган ва муҳтож қатламига нисбатан маъсулиятни ўз зиммасига олади.

Тўртинчидан, ижтимоий тенгликни таъминлаш эски собиқ совет тизимидан кескин фарқ қилади. Ижтимоий тенглик тушунчаси ҳаммага бирдек тақсимлаш ёки ҳаммани бирдек таъминлашни эмас, балки ҳар бир киши учун тенг имконият, шарт-шароит мавжуд бўлишини назарда тутади.

Демак, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган ва амалга оширилаётган ижтимоий давлат позицияси, аввало, инсоннинг қадриятини, манфаатини қўллаб-қувватлашга, уни жамиятнинг энг юқори олий неъмати даражасига олиб чиқишга қаратилган. Ижтимоий сиёсатнинг устуворлиги, доимийлиги ва ҳаётийлиги кўп давлатларда конституция даражасида таъминланган ва энг юқори сиёсий-ҳуқуқий қадрият сифатида мустаҳкамланган.

Бунда инсон ва муайян фуқаронинг Конституцион нормалар орқали кафолатган ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқи ва эркинлиги, ўз навбатида, мос равишда давлатнинг тегишли мажбурияти билан мустаҳкамланган. Жаҳоннинг кўплаб давлатлари шу йўлдан бормоқда, шунга ўхшаш тенденциялар ҳамма жойда яққол кўзга ташланмоқда. Хусусан, Германия Федератив Республикасининг 1949 йилдаги асосий қонунида давлатнинг ижтимоий характери алоҳида моддага киритилган. Бу жиҳат Россия конституциясида ҳам акс этган. Фикримизча, бугунги кунда Ўзбекистонда ҳам ушбу қоидани конституцион даражада мустаҳкамлаш муҳим сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий феномен сифатида намоён бўлади.

Сайфиддин ЖЎРАЕВ,

Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон - ижтимоий давлат