Ўзбекистон иқтисодиётида қайси ҳудудлар етакчи? (+видео)
2026 йилнинг дастлабки 9 ойида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми 1 755,5 трлн сўмни ташкил этди.
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, ҳудудлар орасида иқтисодий ҳажм бўйича Тошкент шаҳри катта фарқ билан етакчилик қилмоқда.
ЯҲМ (ялпи ҳудудий маҳсулот) ҳажми бўйича ТОП-5 ҳудуд:
Тошкент шаҳри — 372,1 трлн сўм.
Тошкент вилояти — 180,0 трлн сўм.
Навоий вилояти — 166,7 трлн сўм.
Самарқанд вилояти — 118,9 трлн сўм.
Фарғона вилояти — 104,4 трлн сўм.
ЯҲМ ҳажми энг кичик ҳудудлар эса Сирдарё вилояти (32,8 трлн сўм), Қорақалпоғистон Республикаси (50,8 трлн сўм) ва Жиззах вилояти (52 трлн сўм) бўлди.
М.Турдалиева, И.Исматов. ЎзА