Ўзбекистон инвесторларга нима ваъда қилади?
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаевнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда инвесторлар учун қулай муҳит яратилган.
Яъни инвесторлар ҳуқуқлари қонун билан ҳимояланиши бўйича амалий тизим бор.
Шу. Сабабли 2017 йилдан бошлаб ($3,3 млрд.) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2,5 баробарга ошди ($8,6 млрд.).
Қарийб 8 мингта товар турларига импорт божлари камайтирилди. Бизнесга оид ҳар хил турдаги 70 та лицензия ва 34 та рухсатномалар берилиши бекор қилинди.
Шунингдек, янги бизнес субъектларини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилди. Ер участкалари онлайн савдолар орқали тақдим этилмоқда.
Умуман олганда, қулай инвестицион муҳитни барпо этишда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича ишлар фаол давом эттирилади.
М. Қосимова,
Беҳруз Худойбердиев,
ЎзА мухбирлари
Самарқанд шаҳри