Сўнгги йилларда ўзбек олимлари томонидан оқ жўхори селекцияси натижасида бир қанча маҳаллий навлар (“Ўзбекистон-18”, “Қорабош”, “Оранжевий-160”) яратилган. Тажрибалар ушбу навлар шўрланган тупроқларга экилганида қандлилик даражаси 2-3 фоизга ошганлигини кўрсатган. Маълумки, оқ жўхори пояси таркибидаги шакар миқдори 10-20 фоизни, сахароза миқдори 10-12 фоизни ташкил этади. Поясидан олинадиган шарбатдан жигарранг (қўнғир) шакар ҳамда озиқ-овқат саноатида шакар ўрнини босувчи жўхори қиёми ишлаб чиқарилади.

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов раҳбарлигида ташкил этилган йиғилишда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шакар импортини қисқартириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида юртимизда оқ жўхори (сорго) ўсимлигини етиштириш, уни қайта ишлаган ҳолда шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.  

Шунингдек, йиғилишда оқ жўхори ўсимлигини етиштириш ва ундан шакар олиш ва унга кетадиган харажат ҳамда кутилаётган натижа борасида маълумотга эга бўлиш мақсадида масъул ишчи гуруҳ ходимлари томонидан Хитой тажрибаси ҳамда республика миқёсида такрорий экин сифатида экиш имкониятлари ўрганилиши қайд этилди. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятлардаги ернинг унумдорлиги ва шўрланганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда масалага ёндошиш зарурлиги таъкидланди.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ҳудудининг шўрланган ерларида оқ жўхорининг қандай навларини етиштириш мумкин?