Олий Мажлис Сенатига Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) Ассамблеяси раиси Пан Ги Мун ташриф буюрди.
Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда GGGIнинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш, институтнинг «яшил» трансформация бўйича кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишдаги ролини кучайтириш, шунингдек, иқлим бўйича Париж келишуви доирасидаги мамлакат мажбуриятларининг бажарилишини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Оролбўйи минтақасидаги экологик муаммоларга халқаро ёндашув, сўнгги йилларда ушбу ҳудудни қайта тиклаш ва барқарор ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрмонзорлар барпо этиш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар, шунингдек, парламент экспертизасини чуқурлаштириш ва «яшил» иқтисодиёт бўйича мутахассислар тайёрлаш борасидаги режалар муҳокама қилинди.
Томонлар халқаро даражада миллий иқлим ташаббусларини илгари суриш, норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш, атроф-муҳит ифлосланиши ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳасида тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олди.
Н.Абдураимова,
ЎзА