Пойтахтимиздаги «Universal horses stables» от спорти клубида «Ўзбекистон глобал тур-2025» мусобақасининг II босқич беллашувлари бўлиб ўтди.

Чавандозлар 130 см., 115 см., 105-110 см., 100 см., 80 см. баландликдаги тўсиқлардан сакраб ўтишда ўз маҳоратини намойиш этдилар.

 Мусобақа якунига кўра, ғолиб ва совриндорлар номи эълон қилинди. Хуршидбек Олимжонов, Алишер Эркинов, Дилшод Шокиров, Алишер Йўлдошев, Севинч Назарова, Азиза Одилова ва Мирзоҳид Мусаев каби спортчилар маҳорат бобида тенгсизлигини кўрсатиб, ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.

[gallery-22181]

 II босқич ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан таъсис этилган кубок, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ўзбекистон глобал тур-2025» мусобақаларидан фоторепортаж