Футзал бўйича 2026 йил 27 январдан 7 февралга қадар Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё кубогига саралаш баҳслари ўз якунига етди.

Саралашда 7 та гуруҳда тўрттадан жамоа ва битта гуруҳда учта жамоа қатнашди. Регламентга кўра, ҳар бир гуруҳдан ғолиб 8 та жамоа ва энг яхши 7 та иккинчи ўрин эгалари Осиё чемпионати финал босқичига йўл олиши белгиланган.

Саралаш якунларига кўра, Австралия, Афғонистон, Таиланд, Япония, Қирғизистон, Вьетнам ва Эрон терма жамоалари ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаб, финал босқичига чиқди. Шунингдек, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Тожикистон, Ливан ва Малайзия термалари энг яхши иккинчи ўрин эгаси сифатида Индонезияга борадиган бўлди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидаги ўйинлар октябрь ойида ташкил этилаётгани боис, Осиё кубогида иштирок этадиган яна учта терма жамоа номи сўроқ остида турибди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогига йўл олди