Жорий йилнинг 24-26 июнь кунлари Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегация Корея Республикасига хизмат сафарини амалга оширмоқда. Хизмат сафарининг дастлабки кунида делегация «UN PUBLIC SERVICE FORUM 2024» форумининг очилиш маросимида иштирок этди, дейилади вазирлик маълумотида.

Очилиш маросимида иштирокчиларга Корея Республикаси Президентининг видеомурожаати тақдим этилди. Тадбир доирасида Корея Республикаси Давлат бошқаруви ва хавфсизлик вазири Ли Сан Мин, БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун, АҚШ Ички хавфсизлик вазирининг фан ва технологиялар бўйича ўринбосари Д.Кузнесов ва бошқа мамлакатларнинг рақамлаштиришга масъул идоралар раҳбарлари ва дипломатик корпус вакиллари ҳам қатнашди.

Очилиш тадбири доирасида бўлиб ўтган  музокараларда БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун вазир Шерзод Шерматов билан мулоқотда Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюрганини таъкидлаб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган музокараларни илиқ сўзлар билан эслагани қайд этилади.

Шу билан бирга, бугунги кунда олиб Ўзбекистонда борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон делегацияси Жанубий Кореянинг «UN PUBLIC SERVICE FORUM 2024» форумида иштирок этди