Ўзбекистон Бош вазири Беларусь Бош вазирининг ўринбосарини қабул қилди
Жори йил 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири A. Aрипов Беларусь Республикаси Бош вазирининг ўринбосари A. Субботинни қабул қилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон билан Беларусь ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва келгусида ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Тошкентда бўлиб ўтган Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишининг натижалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати