Президентимиз юртимизда спортни янада ривожлантириш, шу жумладан, мамлакатимизда йирик спорт мусобақаларни ташкил этиш бўйича кўрсатма берган эди.
Ўзбекистон ушбу вазифалар ижроси доирасида нуфузли мусобақалар, жумладан, 2025 йил ёшлар ўртасида Осиё ўйинлари мезбонлиги ҳуқуқини қўлга киритган. Шунингдек, Ватанимиз дзюдо, самбо, қиличбозлик каби спорт турлари бўйича ҳам нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилади.
Айни пайтда Тошкент шаҳрида бўлиб турган AIBA раҳбари Умар Кремлёв иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2023 йил катталар ўртасида бокс бўйича ўтадиган жаҳон чемпионати Тошкент шаҳрида ўтказилиши расман эълон қилинди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА