Пойтахтимизда “Ёшлар форуми — 2024” доирасида мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ёшларга “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг етакчилари ва фаоллари, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони совриндорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  

Тадбирда қайд этилганидек, жорий йилда 250 нафардан ортиқ ёшларимиз ушбу кўкрак нишони учун номзодлик қилган бўлиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қарори билан илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, санъат, журналистика, спорт, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес, ҳуқуқ ва ҳарбий соҳаларда ўқиётган, ишлаётган ҳамда илмий-ижодий фаолият билан шуғулланиб, юксак натижаларга эришаётган 110 нафар ёшларга “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони топширилди.  

Тадбир ёш ижрочилар ва санъат усталари иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди