Тошкентда KPMG халқаро аудиторлик компанияси ташаббуси билан тижорат банклари ҳамда тўлов ташкилотлари ходимлари учун киберхавфсизликни таъминлаш ва молиявий фирибгарликларга қарши курашиш мавзусида конференция ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Туркия Республикаси Банк назорати ва тартибга солиш агентлиги, KPMG компанияси ҳамда унга ҳамкор ташкилотлар вакиллари томонидан йиғилганларга мавзуга доир тақдимотлар намойиш этилди.

Хусусан, Марказий банк раиси ўринбосари С.Мелибоев томонидан Ўзбекистон банк тизимида киберхавфсизликни таъминлаш ва банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳамда эришилаётган натижалар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, конференция доирасида Туркия Республикаси Банк назорати ва тартибга солиш агентлиги, KPMG компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки масъуллари иштирокида бўлиб ўтган ишчи учрашувда банк соҳасида киберхавфсизликни таъминлаш бўйича тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон банк тизимида киберхавфсизлик кучайтирилмоқда