Ўзбекистон аёллар регби-7 жамоаси Масқат турнири ғолиби
Ўмон давлатининг Масқат шаҳрида регби-7 бўйича аёллар терма жамоалари ўртасида ўтган “Asia Rugby Emirates Sevens Trophy-2025” мусобақасида муносиб натижа қайд этилди.
Эрон, Жанубий Корея ва Ливан жамоалари билан баҳс олиб борган Ўзбекистон аёллар регби-7 терма жамоаси рақибларига қарши муносиб ўйин намойиш этди.

Турнирнинг ҳал қилувчи учрашувларида ғалабага бўлган кучли иродасини намойиш этган юртимиз регбичи қизлари “Asia Rugby Emirates Sevens Trophy-2025” чемпионлигини тантана қилди.
Т.Рўзиев, ЎзА