Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси гуруҳ босқичини очкосиз якунлади
Ҳамюртларимиз уч ўйинда битта гол уриб, ўз дарвозасидан бешта тўп ўтказди ва гуруҳда тўртинчи ўринни эгаллади.
Мекcикада ўтаётган ампутантлар футболи бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси “E” гуруҳининг сўнгги турида Марокашга 0:2 ҳисобида ютқазди.
Беш карра жаҳон чемпиони Ўзбекистон аввалги икки баҳсда АҚШга 1:2, Уругвайга эса 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Ҳамюртларимиз уч ўйинда битта гол уриб, ўз дарвозасидан бешта тўп ўтказди ва гуруҳда тўртинчи ўринни эгаллади.
Марокаш учала баҳсда ғалаба қозониб, 9 очко билан гуруҳда биринчи бўлди. АҚШ 6 очко билан иккинчи, Уругвай 3 очко билан учинчи ўринни эгаллади.
sport.uza.uz