9 июнь – Бутунжаҳон аккредитация куни. Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Ўзбекистон аккредитация маркази» ДМ томонидан «Жаҳон савдо ташкилотига киришда аккредитация соҳаси олдида турган муҳим вазифалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистон аккредитация тизими турли хизматлар кўрсатувчи лабораториялар фаолиятини халқаро стандартлар асосида аккредитациядан ўтказиш орқали инсон саломатлигига, озиқ-овқат сифатига, экология софлигига, тоза сув таъминотига, турмуш сифатининг ошишига, барқарор шаҳарлар барпо этилишига, малакали мутахассислар тажрибаси ортишига ҳисса қўшиб, БРМларининг юртимизда татбиқ этилишига кўмак бермоқда. 

Ўзбекистон аккредитация маркази директори А.Зокиров соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, маҳаллий маҳсулотларимизнинг экспортга чиқиш кўлами кенгайиб бораётгани сабабли, хорижда тан олинадиган сертификатларга ҳам талаб ортиб бораётганини қайд этди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/wAvZ1J1kV1M" title="O‘zbekiston akkreditatsiya tizimi xalqaro darajada tan olinganmi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Анжуманда юртимизда аккредитация соҳасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар, иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва халқаро савдода самарали мувофиқликни баҳолаш механизмининг ўрни ҳақида сўз борди. Соҳа вакиллари Ўзбекистон аккредитация маркази олдида турган устувор вазифалар, лабораторияларда халқаро стандартларнинг техник талабларини бажариш ҳамда бу борадаги халқаро тажриба хусусида маълумот берди. 

Шунингдек, анжуманда Ўзбекистон аккредитация тизимининг халқаро даражада тан олиниши, бугунги кунда соҳада олиб борилаётган ислоҳот ҳамда Ўзбекистоннинг ЖСТга киришида аккредитациянинг ўрни, қонунчиликни уйғунлаштириш каби масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди. 

– Бугунги кунда «Ўзбекистон аккредитация маркази» ДМ томонидан 26 та калибрлаш, 239 та синов лабораториялари, 24 та менежмент тизимларини сертификатлаштириш органлари, 80 та маҳсулотларни сертификатлаштириш, 14 та инспекция органлари аккредитациядан ўтган, – дейди «Ўзбекистон аккредитация маркази» ДМ шўъба бошлиғи Маҳмуджон Хайруллаев. – 5 йиллик фаолияти давомида Аккредитация маркази бир қатор натижаларга эришишга муваффақ бўлди. Бугунги кунда Марказ томонидан калибрлаш ва синов лабораториялари, менежмент тизимларини ҳамда маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари халқаро тан олинган даражада аккредитациядан ўтказиб келинмоқда. Тизимда 176 та техник эксперт, 54 та баҳоловчи фаолият юритмоқда ва уларнинг сафи кенгайиб бормоқда. 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон аккредитация тизими халқаро даражада тан олинганми? (+видео) 