Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш, электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш ва ишлаб чиқаришни замонавий технологиялар асосида ошириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу ислоҳотлар доирасида олиб борилаётган ишлар “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти мисолида ҳам ўз ифодасини топмоқда.
Мазкур ташкилотда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида “Ўзбекгидроэнерго” томонидан 3,6 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.
Жамият ташкил топган 2017 йилдан бугунги кунга қадар 450 мегаваттлик қўшимча қувватлар ишга туширилган. Бугунги кунда корхона таркибидаги умумий гидроэлектр станциялари сонини 100 дан ошириш режалаштирилган бўлиб, бу борада янги қурилаётган кичик, микро ва мобил ГЭСлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ташкилот 2025 йил якунига қадар 405 миллион долларлик инвестиция маблағлари ҳисобидан 32 та лойиҳани амалга оширишни мақсад қилган. Ушбу лойиҳалар туфайли 912 миллион киловатт-соат қўшимча электр энергияси ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
Шунингдек, 2025-2026 йилларда Хитой Халқ Республикасининг беғараз ёрдами асосида умумий қуввати 20 мегаватт бўлган 4 та шамол электр станцияси қурилиши ҳам кўзда тутилган.
Анжуманда қайд этилганидек, гидроэнергетика салоҳиятини янада ошириш мақсадида “Лойиҳалар фабрикаси” фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, хорижий инвесторлар учун тайёр лойиҳалар шакллантирилган. Бу эса мамлакат энергетика хавфсизлиги ва барқарор тараққиётини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/cCBxfQDgJgA" title="“O‘zbekgidroenergo” AJ GESlar sonini 100 dan oshirishni rejalashtirmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Насиба Зиёдуллаева,
Нишонбой Абдувоитов, Анвархўжа Аҳмедов (видео, монтаж), ЎзА