Бугун, 14 апрель куни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ раҳбарияти ҳамда Франциянинг энг йирик электр энергия ишлаб чиқарувчи “EDF” компаниясининг халқаро алоқалар, Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича масъул вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Икки томонлама музокараларда “EDF” компаниясининг халқаро бўлинмаларига масъул, катта ижрочи вице-президенти Беатрис Буффон, Европа мамлакатлари бўлинмаларига масъул, катта ижрочи вице-президенти Марк Жирар, МДҲ мамлакатлари офиси раҳбари Лоран Паганон, МДҲ мамлакатлари офиси лойиҳаларини ривожлантириш бўйича масъул Матьё Филипп ҳамда Сирдарё иссиқлик электр станцияси лойиҳаси менеджери Корин Сандберглар иштирок этдилар.

Учрашувда мамлакатимизда илк бор ГАЭС қурилиши, сув омборларида сузувчи қуёш станцияларини ўрнатиш, икки томондан махсус ишчи гуруҳлар тузиш ҳамда асосий ташкилий масалаларни муҳокама қилиш борасида икки томонлама ҳамкорликни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди, шунингдек, ўзаро амалий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолашга келишиб олинди.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қурилиши режалаштирилаётган Хўжакент ГАЭСнинг лойиҳавий қуввати 200 МВт га тенг.

Маълумот учун: EDF – Франциядаги энг йирик давлат электр энергияси ишлаб чиқарувчи компанияси ва дунёдаги энг йирик атом электр станцияси оператори ҳисобланади.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ
Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Франция билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтирмоқда