Термиз шаҳридаги "Сурхон" спорт аренасида спортнинг Ўзбек жанг санъати тури бўйича ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган мамлакат кубоги беллашувларида юртимизнинг турли ҳудудларидан 800 нафарга яқин спортчилар иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларнинг маҳоратли ёшлари Ўзбек жанг санъатининг "Беллашув жанг кураш" йўналиши бўйича ўзаро куч синашди.

Мусобақанинг очилиш маросимида иштирок этган Ўзбек жанг санъати федерацияси раиси Пўлат Усмонов кубок баҳслари 21 октябрь – Ўзбек тили байрами шодиёналари билан ҳамоҳанг тарзда ўтказилаётганлиги, она тилимизнинг мавқеини мустаҳкамлашда спорт турларининг алоҳида ўрни борлигини таъкидлаб, Ўзбек жанг санъатидаги усуллар, атамалар, спорт атамалари бебаҳо меросимиздан жило олганлигини билдириб ўтди.

Икки кунлик муросасиз беллашувлар, кўргазмали чиқишлар натижасига кўра, катталар ўртасида Тошкент шаҳри жамоаси Ўзбекистон кубогини қўлга киритган бўлса, Андижон, Самарқанд ва Сирдарё вилояти жамоалари кейинги поғоналардан жой олди.

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда Сурхондарё, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилояти жамоалари совринли ўринларга эга чиқди.

Мусобақалар давомида маҳоратли спортчилар Феруз Исмоилов, Шаҳриёр Саидазимов, Шербек Аҳмаджонов, Муҳаммад Юсуф Акбаров, Шаҳзода Одилова, Муаззамой Сотволдиева, Фароғат Ширинова, Адолат Шамсиддинова ва Нафисахон Хайруллаева ўз йўналишларида энг яхшилар қаторида эътироф этилди.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек жанг санъатида мамлакат кубоги соҳиблари аниқланди