Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Ўзбек тили кафедраси томонидан «Ўзбек тилининг хорижда ўқитилиши: таълим назарияси ва амалиёти» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Конференция Зоом платформасида онлайн шаклда олиб борилди.

Анжуманда ТошДЎТАУ ректори, филология фанлари доктори, профессор Шуҳрат Сирожиддинов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Абдуғаппор Қирғизбоев, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Сзян Ян хоним ва бошқалар ўзбек тилининг халқаро майдонда ўрганилиши ва ўзбек тилини хорижий тил сифатида ҳамда давлат тили сифатида ўқитиш методикасини такомиллаштириш борасида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Конференцияда 100 нафардан ошиқ хориждаги ўзбек тили ўқитувчилари, мутахассислари ва тадқиқотчилари, шунингдек, Ўзбекистондаги шу соҳа вакиллари иштирок этди.

Ўзбек тилининг хорижда ўқитилиши бўйича муаммолар таҳлил қилиниб, ўзаро ҳамкорлик ишлари янада жадаллаштирилиши режалаштирилди. Бундан ташқари, барча тадқиқотчи ва ўзбек тили ўрганувчилари ягона онлайн платформа остида бирлаштирилиб ўзбек тилининг онлайн платформаси устида иш олиб борилиши, ҳар чоракда Ўзбек тилининг хорижда ўқитилиши бўйича доимий фаолият кўрсатадиган илмий семинар фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Силециан универсисети ўқитувчиси Жан Око (Польша)нинг ўзбек тилидаги маърузаси алоҳида эътирофга молик бўлди. У маърузасида Польшада университет талабаларига дарс бериши жараёнида турли муаммоларга дуч келиши, жумладан, ўзбек тилида грамматик китоблар, видеодарслар етишмаслиги сабабли, шогирдлари грамматикани яхши билмаса-да, оғзаки нутқлари яхши эканлигини таъкидлаб ўтди.

Анжуман қатнашчилари шуъбаларга бўлинган ҳолда ўзбек тили ва маданиятини ўргатиш, бадиий матн таҳлили ва тил таълими, ўзбек тилини хорижий тил сифатида ўқитишда тил кўникмаларини ривожлантириш масалалари, ўзбек тилини давлат тили сифатида ўқитишнинг самарали технологиялари ва усуллари каби мавзуларда ўз ишини давом эттирди.

Д. Маматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек тилининг хорижда ўқитилиши бўйича анжуман