"Токио-2020" олимпиадасида спорт бўйича мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, бронза медалига мушарраф бўлган эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов АҚШдаги дунёга машҳур Ҳарвард университетида мураббий сифатидаги фаолиятини бошлади.

Бу ҳақда спортчининг ўзи хабар берди.  

“Аввал ҳам Ҳарвардда ишлаганман. Менинг у ердаги асосий вазифам — мураббийлик. Университет талабаларига эркин курашдан сабоқ бераман. Турли мусобақаларга тайёргарлик кўришларида ёрдамлашаман. Шу билан бирга, Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолиятимни ҳам давом эттираман. Йирик мусобақалар олдидан Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш учун терма жамоа ихтиёрига белгиланган фурсатда етиб бораман", деди Бекзод Абдураҳмонов.

Шу ўринда айтиш лозим, келишув шартномасига кўра, Б.Абдураҳмонов қитъа ва Жаҳон чемпионати, Осиё ва Олимпия ўйинлари, улардан олдин ташкил этиладиган асосий йиғинларда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида бўлади.  

Эслатиб ўтамиз, Ҳарвард университети айни пайтда жаҳоннинг энг яхши 5 олий ўқув юртларидан бири саналади.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек спортчиси Ҳарвард университети талабаларига сабоқ беради