Озарбайжон Ёзувчилар уюшмасида шоир Расул Ризо номидаги халқаро мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтди. Ушбу мукофотга муносиб кўрилганлар орасида Ўзбекистон ва Озарбайжон Ёзувчилар уюшмалари аъзоси, «Китоб дунёси» газетасининг бош муҳаррири Хосият Рустамова ҳам бор.
Ҳосият Рустамованинг «Қўрқинч», «Телба дарахтлар», «Исми Лола эди у қизнинг» каби шеърий китоблари озарбайжон тилида чоп этилган. «Мажнунтол» шеърий китоби озарбайжон ва ўзбек тилларида чоп этилган бўлиб, унда шоиранинг нафис лирикасидан баҳраманд бўлиш мумкин. Шоиранинг ижод маҳсуллари Озарбайжоннинг нуфузли газета ва журналларида мунтазам чоп этилиб туради.
Маълумот учун: ушбу мукофот Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлган ва Шарқ адабиёти ривожига ўз ҳиссасини қўшган ижодкорларга берилади.
Д.Маматова, ЎзА