Минг йиллик тарихга эга ўзбек шеъриятига Ҳалима Худойбердиева ўзига хос чирой бағишлади. Унинг кўплаб китоблари, хусусан, «Иссиқ қор» шеърий тўплами, 1979 йилда Москвада нашр қилинган «Белые яблоки» номли китоби ўзбек шоирасини жаҳон миқёсида танитди.

Ҳалима опани ўттиз ёшидаёқ Шарқ халқлари буюк шоира сифатида тан олган эди. У машҳур давлат арбоби Шароф Рашидовнинг назарига тушган. Йигирма олти ёшида нуфузли мукофотга муносиб кўрилиб, республика миқёсида танилган эди.

Истиқлолнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева Ўзбекистон Президенти кенгашининг аъзоси сифатида улуғланди. Аммо, чуғул, яъни, чақимчилар иғвоси боис ранжу-алам чекди. Давралардан четлаштирилди. Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзбекнинг кейинги юз йилликдаги тенгсиз шоираси хотирасига эҳтиром бажо айламоқда.

МУҚАДДАС АЁЛ

Сирдарёнинг сирларидир бир тараф,

Уммон ичра нур таратар сўз - садаф,

Бу ўлкада шоир бўлмоқ - зўр шараф,

Кўб ярашмиш хуш нафаси элима,

Шеъриятнинг маликаси Ҳалима.

Боёвутнинг чаманлари бойланди,

Тупроқлари қуёшланди, ойланди,

Китобига жўшқин дарё жойланди,

Кўб ярашмиш хуш нафаси элима,

Шеъриятнинг маликаси Ҳалима.

Шеърлар ёзди назокат-ла «бегим» деб,

Ҳатто қорни ҳароратли дегум, деб,

Дил қасрига ибо ила бериб зеб,

Кўб ярашмиш хуш нафаси элима,

Шеъриятнинг маликаси Ҳалима.

Нодиралар тушларига киргандир,

Увайсийлар уни қўллаб тургандир,

Зулфияхон устоз бўлиб юргандир,

Кўб ярашмиш хуш нафаси элима,

Шеъриятнинг маликаси Ҳалима.

Масковларга етди унинг довруғи,

Юксакларда ҳилпиради сўз туғи,

Чидолмади шуҳратига бир чуғул...

Кўб ярашмиш хуш нафаси элима,

Шеъриятнинг маликаси Ҳалима.

Тоқатига душманлари лол бўлди,

Ҳасад аҳли заҳар берса - бол бўлди,

Қасд этганнинг пешонаси ол бўлди,

Кўб ярашмиш хуш нафаси элима,

Шеъриятнинг маликаси Ҳалима.

Юрган бўлсин жаннатнинг гул боғида,

Кулиб-ўйнаб – малаклар ҳар ёғида,

Комил Хоразмий дер дуо чоғида:

Кўб ярашмиш хуш нафаси элима,

Шеъриятнинг маликаси Ҳалима.

Комил ХОРАЗМИЙ

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек шеъриятига ўзига хос чирой бағишлаган шоира