ЎзР ФА Биоорганик кимё институти олимлари томонидан яратилган «Рутан таблеткалари, 100 мг» препарати COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш протоколига киритилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълум қилди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, эндиликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Рутан препаратини коронавирусга чалинган беморларда, ўткир респиратор инфекция билан боғлиқ бўлган ҳолсизликнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида, шифокор тавсиясига кўра қўллаш белгиланди. Рутан препарати Rhus coriaria (Тотум) ўсимлигидан ажратиб олинган дори препарати бўлиб, клиник синовлар натижасига кўра, грипп вирусининг турли штаммларига, шунингдек, SARS-Cov-2 вирусига қарши самарали таъсир кўрсатиши аниқланди.

Мазкур тадқиқотлар Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тақдим этилган грант маблағлари ёрдамида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-тадқиқот институти томонидан амалга оширилди.

Клиник синовлар натижасида Рутан дори препаратининг 100 миллиграммлик оптимал дозаси 6 ёшдан катта беморларда хавфсиз қўлланиши мумкинлиги ва уни кунига 2 маротаба ичиш вируснинг кўпайишига тўсқинлик қилиши, шамоллаш ва яллиғланиш жараёнларининг олдини олиши, хусусан, ўткир ва атипик пневмония юзага келишига тўсқинлик қилишини кўрсатди. Вируснинг патологик таъсирга эга бўлган барча функционал ва структуравий оқсилларининг ҳосил бўлишида иштирок этувчи иккита асосий консерватив ферментини - 3СL протеазасини ва РНКга боғлиқ РНК полимеразасини ингибирлаш (тўхтатиш) хусусияти ва у ўсимликлардан олинган дори воситаси экани эътиборга моликдир. Натижада, организмда структуравий ва функционал оқсиллар пайдо бўлмайди ва инфекциялаш қобилиятига эга бўлмаган етилмаган вируслар ҳосил бўлади.

Рутан препаратининг афзаллиги унинг вирусларга қарши қўлланилаётган бошқа препаратларга нисбатан токциклик даражаси ниҳоятда паст экани, даволаш самараси юқорилиги ва ножўя таъсирлари йўқлигидадир.

«Рутан таблеткалари, 100 мг» препаратини қўллаш COVID-19 касаллигидаги яллиғланиш жараёнларининг асосий медиатори бўлган С-рекатив оқсилининг сезиларди камайишига олиб келди ва синов натижаларига кўра, даволаш гуруҳидаги беморларининг ҳеч бирида оксигинация ўтказиш талаб этиладиган критик ҳолат ривожланиши қайд этилмади.

Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Биохимия ва биофизика институти билан ҳамкорликда олиб борилган изланишлар натижасида Рутан препарати кучли антигипоксик, мембранани барқарорлаштирувчи, антирадикал, антиоксидант хусусиятларга эга эканлиги ва унинг терапевтик самарадорлиги вирусга қарши фаоллиги билан уйғунлашганлиги муносабати билан COVID-19 билан касалланган беморларни даволашда препаратнинг самарадорлиги юқори бўлади. Тадқиқотлар Рутан 100 мг. дори препаратини коронавирус инфекцияси ўрта оғирликда кечаётган беморларга кенг қўллашни тавсия қилиш мумкинлигини кўрсатди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек олимлари яратган препарат коронавирусдан даволаниш протоколига киритилди