“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Schlumberger” компанияси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўқув курслари ташкил этилди. Мазкур курслар “ProSource Framework Advanced” йўналиши бўйича "NExT SLB" дастури асосида Моделлаштириш маркази ходимлари учун ўтказилди.

Ўқув жараёнида асосий эътибор “ProSource” веб дастурининг янги имкониятлари билан танишиш, маълумотларни юклаш, визуализация қилиш, тезкор экспорт қилиш усулларини ўзлаштириш ва информатив дастурлар яратишга қаратилди. Шунингдек, маълумотлар базасини мустақил бошқариш ҳамда дастурнинг янги функциялари бўйича амалий машғулотлар ташкил этилди. 

Хизмат сафари давомида мутахассислар “Schlumberger” компаниясининг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этишга ихтисослашган “Innovation Factory” бўлими билан яқиндан танишди. Улар рақамлаштириш ва автоматлаштириш бўйича сўнгги ютуқлар, шунингдек, дунё амалиётида муваффақиятли қўлланилаётган ечимлар ҳақида маълумот олди. 

Маълумотларни реал вақтда бошқариш, сунъий интеллект ёрдамида қудуқлардаги аномалияларни аниқлаш, шунингдек, нефть ва газ соҳаси учун локал чат-ботлар яратиш масалалари юзасидан махсус маърузалар тингланди. 

Мутахассислар нефть ва газ саноати эҳтиёжларига мослаштирилган инновацион ускуналар ва рақамли ечимларнинг намойишларида ҳам иштирок этди. 

Курсларни муваффақиятли якунлаган қатнашчиларга халқаро даражадаги сертификатлар топширилди. Бу, ўз навбатида, уларнинг малакасини янада ошириш ва иш самарадорлигини яхшилашга хизмат қилади. 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек мутахассисларига “Schlumberger” халқаро сертификатлари топширилди 